Месси Майами ҳақида: хотиржам ҳаёт, янги одатлар...
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси АҚШдаги ҳаёти, айниқса Майамидаги кундалик турмуши ҳақида самимий фикрларини ўртоқлашди. Дунё футболининг тирик афсонасига кўра, бу ердаги муҳит Барселонадаги ҳаётдан кескин фарқ қилади — ҳам тинчроқ, ҳам “америкача”роқ.
Мессининг айтишича, Майамининг улар яшайдиган қисмида ҳаёт анча хотиржам кечади. Одамлар ўз ишлари билан банд, турмуш тарзи бошқачароқ, энг муҳими — футбол бу ерда ҳамма учун биринчи мавзули гап эмас. Шу боис, Месси учун ҳам кўчада эркинроқ юриш...