Сенников россияликлар 2026 йилда қайтишига шубҳа билдирди
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дмитрий Сенников 2026 йилда россиялик клублар ва терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши борасида эҳтиёткор фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг таъкидлашича, яқин вақт ичида вазият кескин ўзгаришини кутиш қийин. Сенников муҳим қарорлар 2026 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар чўзилиши мумкинлигини ҳам қайд этди.
«Жаҳон чемпионати ўтмагунча ҳеч нарса ҳал бўлмайди. Балки ундан кейин нимадир ўзгарар. Аммо 2026 йилда бизни мусобақаларга қайтаришларига ишониш қийин.