Семеньо «Манчестер Сити»да: 75 миллионлик катта трансфер расман яқин
«Манчестер Сити» қишки трансфер бозорида яна бир катта қадам ташлаш арафасида. Инсайдер Фабрицио Романо тарқатган маълумотларга кўра, «Борнмут» қанот ҳужумчиси Антуан Семеньо «шаҳарликлар»га ўтиш бўйича келишувга келган ва энди асосий масала тиббий кўрик ҳамда ҳужжатларни расмийлаштиришда қолмоқда.
Манбалар ёзишича, битим қиймати 65 миллион фунт стерлинг атрофида, яъни тахминан 75 миллион еврога тенг. Бу сумма Семеньонинг шартномасида белгиланган товон пули билан боғлиқ экани ҳам таъкидланмоқда.