Семенё «Манчестер Сити»га яқин: 65 млнлик келишув деярли остонада...
«Борнмут»нинг қанот ҳужумчиси Антуан Семенё яқин соатларда катта трансферга бир қадам қолдирмоқда. Sky Sports хабарига кўра, ганалик 25 ёшли вингер 8 январ, пайшанба куни «Манчестер Сити»га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтади.
Аввалроқ «шаҳарликлар» «олчалар» билан музокараларда муҳим нуқтага келиб, футболчининг шартномасида кўрсатилган 65 миллион фунт стерлинг (тахминан 74,8 млн евро) товон пулини тўлаш борасида келишувга эришгани айтилган эди. Энди барча нарса расмийлашув ва тиббий кўрик натижаларига боғлиқ ...