Луис Энрике Мбаппе кетганидан афсусдалигини яширмади
"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди. Француз ҳужумчи испаниялик мутахассис қўл остида 2023/24 йилги мавсумда тўп сурди, шундан сўнг эркин агент сифатида Мадриднинг "Реал" клубига йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энрикенинг айтишича, Мбаппе майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўзига хос характерга эга футболчи: камтар, сокин ва одобли. Мураббий бундай сифатлар юқори даражадаги юлдузларда кам учрашини таъкидлаб, ҳужумчининг айниқса "ПСЖ" учун...