Фройнд Карлнинг «Реал» ҳақидаги гапларига муносабат билдирди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Кристоф Фройнд жамоа вакили Леннарт Карл атрофидаги сўнгги муҳокамаларга изоҳ берди. 17 ёшли ярим ҳимоячи келажакда Мадриднинг «Реал»ига ўтиш истагини айтганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Фройнднинг таъкидлашича, Карл шунчаки ўзига хос тарзда ҳаракат қилган: у ҳис-туйғуларини яширмайди ва майдонда ҳам, ташқарисида ҳам фикрини очиқ айтади. «У одатдаги 17 ёшли ўсмирдек иш тутди ва тезда бу энг яхши иборалар бўлмаганини тушунди», — деди клуб расмийси.