Ноттингем Форест Вест Ҳем майдонида ғалабани тортиб олди
Англия Премьер-лигасининг 21-тури доирасидаги учрашувда Вест Ҳем ўз уйида Ноттингем Форестни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин аввалида Каллум Ҳадсон-Одои чап қанотдан Неко Уильямсга пас узатди, ҳимоячи 22 метрдан узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади, бироқ дарвозабон чиройли сэйв билан тўпни четга қайтарди. 13-дақиқада эса бурчак тўпидан кейин Томаш Соучек тўпни марказга йўналтирди ва Муриллонинг бошидан қайтган тўп дарвозага кириб кетди — автогол, ҳисоб 1:0 бўлди. Танаффус...