«Ювентус» «Сассуоло»ни сафардa йирик ҳисобда мағлуб этди
Италия А Сериясининг 19-турида «Ювентус» сафардa «Сассуоло» майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар ҳимоясидаги хато туринликларга имконият яратди: Валюкевич жарима майдони яқинида тўпни йўқотди, Йилдиз дарвозага зарба берди, дарвозабон қайтарган тўпни эса Камбьясо иккинчи уринишда дарвозага йўналтирди. 16-дақиқада эса Калулюнинг ўнг қанотдан узатмаси пайтида Мухаремович тўпни бош билан қайтармоқчи бўлиб, уни ўз дарвозасига киритиб юборди — 0:1.