“Рома” “Лечче” майдонида ишончли ғалабага эришди
Италия чемпионатининг 19-турида “Лечче” ва “Рома” учрашуви юқори темпда кечмади, ўйин давомида вазиятлар кўп ҳам кузатилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳисоб 14-дақиқада очилди: Бриан Кристанте жарима майдони яқинида Пауло Дибалани топди, у эса тўпни Эван Фергюсонга узатди. Ҳужумни аниқ зарба билан якунлаган Фергюсон дарвозанинг чап бурчагини нишонга олиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1. Биринчи бўлим охирларида Зеки Челик чап қанотдан узатма амалга оширди, рикошетдан кейин Фергюсон яқин масофадан урди...