Виктор Ганчаренко Беларусь терма жамоасига бош мураббий бўлди
Россия клубларидаги фаолияти билан танилган мутахассис Виктор Ганчаренко янги ишга тайинланди — у энди Беларусь миллий терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Беларусь футбол федерациялари ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мураббий билан тўрт йиллик меҳнат шартномаси имзоланган.
Ганчаренко бунгача «Пари НН», «Урал», «Краснодар», ЦСКА, «Уфа» ва бошқа жамоаларда бош мураббий лавозимида ишлаган.
Беларусь терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашида муваффақиятли натижа кўрсата олмади...