Флик январда ҳеч бир футболчи кетишни сўрамаганини айтди
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа футболчиларидан қишки трансфер ойнасида кетиш бўйича илтимос бўлган-бўлмагани ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Матбуот анжуманида ундан «Январда кимдир жамоани тарк этишни сўрадими?» деб сўралганда, мураббий қатъий жавоб қайтарди: «Январда бирорта ўйинчи ҳам кетишни сўрамади».
Ҳозир «Барселона» Испания Суперкубоги ярим финалида Бильбао «Атлетик»ига қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин чоршанба...