«Бавария» Боейни қишда сотиш эҳтимолини инкор этмади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Саша Боей қишки трансфер ойнасида жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
25 ёшли футболчи асосий таркибда мунтазам ўйнай олмаяпти. Клуб спорт бўлими раҳбари Макс Эберл январда франсуз легионер билан хайрлашиш вариантини ҳам кўриб чиқаётганини тасдиқлади.
«Хироки [Ито] ва Фонзи [Алфонсо Дэвис] қайтди — энди бизда жуда кўп юқори савиядаги қанот ҳимоячилари бор. Шу сабаб бир-икки футболчига ўйин амалиёти топиш қийинлашиши мумкин.