Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида қандай фикр билдирди?
UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов “Манчестер Сити” клуби қароргоҳига амалга оширган ташрифи чоғида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан юзма-юз кўришди. Машҳур спортчи ушбу учрашувдан кейин Ҳусанов ҳақидаги таассуротларини ҳам баҳам кўрди.
Нурмагомедовнинг айтишича, уларнинг кўришуви тахминан бир соат давом этган. Лекин энг қизиғи — Хабибнинг таъбири билан айтганда, шу вақт ичида Ҳусанов бир оғиз ҳам гапирмаган.
“У билан бир соат давом этган учрашувимизда бир оғиз ҳам гапирмади.