Хаби Алонсо Винисиусни прессинги сустлиги учун қаттиқ койиди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо «Бетис»га қарши учрашув давомида бразилиялик қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг ҳаракатларидан норози бўлди. Мутахассис юлдуз футболчининг прессингдаги фаоллиги етарли эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Marca нашри ёзишича, Алонсо эпизодлардан бирида ҳиссиётини яширмай, Винисиусдан тўхтаб қолмасдан рақибга босим қилишни талаб қилган ва жамоа учун ишлаш кераклигини эслатган.
Ўйин «қироллик клуби»нинг йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.