Гвардиолнинг оғир жароҳати: Ҳусанов учун катта имконият очилди
Англия чемпионлиги учун жиддий курашаётган “Манчестер Сити” Премьер-лиганинг 20-турида “Челси” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, фақат икки очкони йўқотиб қўймади — жамоа учун янада оғирроқ йўқотиш юз берди: икки марказий ҳимоячи — Йошко Гвардиол ва Рубен Диаш учрашув давомида жароҳат сабаб майдонни тарк этди.
Икки футболчи ҳам ўйин пайтида захирага олинди ва уларнинг ўрнини Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Натан Аке тўлдирди. Эътиборли жиҳати — Гвардиол 51-дақиқада айнан Ҳусановга алмаштирилди....