Равшан Ҳайдаровнинг ишончи баланд: U23 Осиё кубогига тўлиқ тайёрмиз
U23 Осиё кубоги 1-тур ўйинлари олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳамда футболчимиз Саидумархон Саиднуруллаев иштирок этиб, мусобақа олдидан кайфият, тайёргарлик ва гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикр билдирди.
Равшан Ҳайдаров анжуманни саломлашув билан бошлаб, аввало мусобақа ташкилий даражада юқори савияда ўтаётганини таъкидлади.
— Ассалому алайкум. Авваламбор, мана шу мусобақада иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Ташкилий томондан барчаси ажойиб.