"Челси"нинг янги устози маълум: қачон жамоани майдонга бошлаб тушади?
Sky Sports хабарига кўра, Энцо Мареска истеъфосидан кейин “кўклар”ни вақтинча бошқариб турган Калум Макфарлейн чоршанба куни “Фулхэм”га қарши ўйинда ҳам жамоани майдонга олиб чиқади. У бунгача “Манчестер Сити” билан 1:1 бўлиб якунланган баҳсда ҳам вақтинчалик устоз сифатида ишлаган эди.
Клубдаги асосий интрига эса бош мураббий масаласида. Кутилишича, Лиам Росеньор шанба куни Англия Кубоги 3-раунди доирасида “Чарльтон”га қарши ўйинга қадар “Челси”нинг доимий бош мураббийи сифатида тайинланади.