Миср қийин ғалаба қозонди: Салоҳ экстра-таймда ҳал қилди (видео)
Африка Миллатлар Кубоги-2025 1/8 финалидаги Миср — Бенин қарама-каршилиги ўз интригаси билан мухлисларни охирги сонияларгача ушлаб турди. “Адрар” стадионида ўтган баҳсда “фиръавнлар” осонликча эмас, катта ирода ва тажриба ҳисобига ғалабани илиб кетди ҳамда чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Учрашувнинг асосий қисмида жамоалар бир-бирига қаттиқ босим ўтказди, вазият эса жанговар дурангга айланди. 70-дақиқада Марван Аттия ҳисобни очиб, Мисрни олдинга олиб чиқди. Бенин эса таслим бўлмади...