"Персеполис" Игорь Сергеевга ишонч билдирди ва режаларини очиқлади
Теҳроннинг машҳур "Персеполис" клуби бош директори Persepolis TV орқали мухлислар олдида чиқиш қилиб, жамоанинг қишки трансфер сиёсати ва келгуси режалари ҳақида батафсил маълумот берди. Ушбу чиқиш Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев билан расмий шартнома имзолаш маросими пайтида бўлиб ўтди ва мухлислар учун алоҳида аҳамият касб этди.
Клуб раҳбариятининг таъкидлашича, Сергеев трансфери узоқ музокаралар ва пухта таҳлиллардан сўнг амалга оширилган. Бош директор Паймон Ҳаддади бу борада фикр билдириб...