Гвардиол жароҳати оғир: Ҳусанов учун имконият очилгани маълум бўлди
Англия Премьер-лигасининг 20-туридаги марказий тўқнашувда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Челси” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. “Шаҳарликлар” охирги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқариб юборгани етарли эмасдек, беллашув жамоа учун яна бир оғриқли хабар билан якунланди: икки марказий ҳимоячи ҳам майдонда жароҳат олди.
Клубнинг расмий маълумотига кўра, Йошко Гвардиол ўнг оёғининг болдир суягини синдириб олган. Шу сабаб, хорватиялик ҳимоячининг тикланиш жараёни 3 ойдан 6 ойгача чўзилиши мумкин.