Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Эрон клубига ўтди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев фаолиятини Эронда давом эттиради. Футболчи Теҳроннинг “Персеполис” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Трансфер клуб матбуот хизмати томонидан расман тасдиқланди. “Игор Сергеев биз билан. ‘Персеполис’га хуш келибсиз”, — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергеевнинг Эроннинг “Сепахан” клубига яқин экани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
32 ёшли форвард ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигасида...