Аморим кетди, Флетчер “МЮ”ни мавсум охиригача бошқариши маълум бўлди
“Манчестер Юнайтед”да мураббийлар штабида катта ўзгариш қайд этилди. Португалиялик мутахассис Рубен Аморим лавозимидан истеъфога чиқарилди. Клуб матбуот хизмати бу қарор бўйича расмий баёнот бериб, Аморимнинг қисқа вақт ичида жамоа билан қилган ишларини алоҳида эслаб ўтди.
Баёнотда таъкидланишича, Рубен Аморим 2024 йилнинг ноябрь ойида жамоа бошқарувига келган ва май ойида “МЮ”ни Европа лигаси финалига олиб чиққан эди. Бироқ, клуб раҳбарияти Премер-лигадаги ҳолатни инобатга олган: манкунианлар...