Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Эроннинг «Персеполис» клубига ўтди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Эронда давом эттиради — у Теҳроннинг «Персеполис» клуби билан шартнома имзолади. Трансфер ҳақида клубнинг ўзи расмий маълумот берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
«Игорь Сергеев биз билан. “Персеполис”га хуш келибсиз», — дейилади жамоа матбуот хизмати хабарида.
32 ёшли футболчи ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигасида «Пахтакор» сафида энг сермаҳсул ўйинчилардан бири бўлди: 29 учрашувда 20 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.