Трамп фонди Макгрегорнинг MMA INCига йирик сармоя киритди
“The Times” нашри хабарига кўра, Конор Макгрегор билан боғлиқ жанг санъатлари бўйича машғулотлар компанияси — MMA INC Дональд Трампнинг American Ventures фонди орқали йирик инвестиция жалб қилди.
Маълумотларга кўра, ҳозирча 3 миллион долларлик дастлабки сармоя ҳақида гап кетмоқда. Бироқ компания акцияларини сотиб олиш механизми орқали бу маблағ яна 20 миллион доллардан зиёдга кенгайиши, яъни умумий ҳисобда анча катта ҳажмга чиқиши кутилмоқда.
Бу воқеа Макгрегор бренди атрофидаги қизиқиш янада ошганини кўрсатади...