Бавария Упамекано билан шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда
Мюнхеннинг “Бавария” клуби спорт директори Кристоф Фройнд Дайо Упамекано билан янги шартнома юзасидан вазиятга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
ОАВдаги гап-сўзларга кўра, клуб француз ҳимоячиси билан келишув шартлари бўйича ҳозирча тўлиқ муросага кела олмаган. Амалдаги битим муддатининг тугашига олти ой қолган.
Фройнднинг таъкидлашича, Упамекано сўнгги бир ярим йил ичида, Компани жамоага келганидан бери, юқори даражада ўйин намойиш этмоқда. “Бундай футболчи билан шартномани узайтириш биз учун жуда муҳим.