Ваноли агрессия менинг ўйин фалсафам деб таъкидлади
Италия А Сериясининг 18-турида «Фиорентина» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. «Кремонезе»га қарши баҳсда «бинафшалар» учрашувнинг сўнгги дақиқаларида рақибни синдира олди — захирадан майдонга тушган Мойзе Кин ҳал қилувчи гол муаллифига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Паоло Ваноли натижани изоҳлаб, «Фиорентина» майдонда янада тажовузкор бўлиши кераклигини айтди. Мутахассиснинг таъкидлашича, бу унинг доимий ёндашуви: ҳозирги вазиятда кўп гапдан кўра кўпроқ меҳнат қилиш муҳим...