«Бавария» Упамекано билан янги шартномада келиша олмаяпти
Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги шартнома бўйича ҳали ҳам муросага кела олмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sky Sports хабарига кўра, яқинда клуб раҳбарияти ва француз футболчисининг агентлари навбатдаги учрашувни ўтказган, бироқ музокараларда сезиларли силжиш бўлмаган. Бугунги матбуот анжуманида Упамекано ҳам амалдаги келишуви атрофидаги вазиятга тўхталди.
«Тафсилотларга киришни истамайман. «Бавария» билан музокара олиб боряпман.