«Сити» – «Челси» баҳсида катта “портлаш”: Ҳусанов эпизоди муҳокамада
Англия Премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Челси” ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Бу баҳсда “шаҳарликлар” қимматли икки очко йўқотганидан кўра, тўқнашувнинг 78-дақиқасида Абдуқодир Ҳусанов иштирокидаги ҳолат кўпроқ муҳокама қилинмоқда.
51-дақиқада жароҳат олган Йошко Гвардиол ўрнига майдонга тушган 21 ёшли ўзбек футболчиси марказий ҳимоянинг чап қанотида жойлашди.
Ҳусанов иштирокидаги энг қизғин эпизод учрашувнинг 78-дақиқасига тўғри келди.