ПСЖ Диоманде учун РБ Лейпцигдан 100 млн евро сўралмоқда
РБ Лейпцигнинг 19 ёшли вингери Ян Диоманде фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, футболчини таркибига қўшиб олиш вариантини ПСЖ жиддий кўриб чиқмоқда. Бироқ немис клуби қишда ивуар футболчисини қўйиб юборишга шошилмаяпти ва унинг нархини 100 миллион евроға баҳоламоқда.
Диомандѐга АПЛ клублари ҳамда "Бавария" ҳам қизиқиш билдираётгани айтилиб ўтилмоқда. Шу билан бирга, бошқа даъвогарлар вингернинг қийматини 60 миллион евро атрофида кўрмоқда.