«Реал» дербида ҳужум чизиғини Гарсия бошлаб бериши кутилмоқда
8-январ, пайшанба куни Мадриднинг «Реал» ва «Атлетико» жамоалари Испания Суперкубоги ярим финалида тўқнаш келади. Килиан Мбаппе жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмаслиги мумкин, шу боис франсуз ҳужумчисининг дербида майдонга тушиши эҳтимоли жуда паст. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Marca хабарига кўра, «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибида яна Гонсало Гарсия пайдо бўлиши кутилмоқда. 21 ёшли испаниялик футболчи Ла Лиганинг «Бетис»га қарши ўйинида (5:1) Мбаппенинг ўрнини муносиб эгаллаб, хет-трик қайд этганди.