Гвардиола: Рубен Диаш — жуда катта йўқотиш, Йошко Гвардиол ҳам шундай
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Челси»га қарши 1:1 дурангдан кейин жамоада ҳимоячилар билан боғлиқ жароҳатлар “чек-лист”га айланиб кетганини очиқ айтди. Мутахассисга кўра, ҳозирги вазиятда энг оғриқли нуқта — футболчилар етишмаслиги ва захира ўриндиғида академия тарбияланувчилари сони кўпайиб бораётгани.
Гвардиола Жон Стоунс қанча ойга сафдан чиққанини аниқ билмаслигини, Рубен Диаш ҳам жароҳат олганини, Йошко Гвардиол эса ўйнай олмаслигини таъкидлади. Натан Аке бўйича ҳам...