«Интер» Болоньядан Суперкубок аламини олди ва етакчиликка чиқди
А Сериянинг 18-турида Милан «Интер»и Италия Суперкубоги ярим финалидаги омадсизликдан сўнг «Болонья»дан реванш олди. «Сан-Сиро»да кечган баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида «Милан»ни ортда қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида «Интер» кетма-кет вазиятлар яратди: Тюрам жарима майдончасидаги курашда зарба бера олмади, қайтган тўпни Лаутаро якунлади, бироқ дарвозабон сейв қилди. Орадан кўп ўтмай Тюрам чапдан узоқ бурчакка йўллаган зарбада ҳам голга яқин келди...