Мусиола «Бавария»да қолишини айтди ва бошқа йўл изламади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамал Мусиола янги шартнома имзолаш қарори ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Томонлар 2025 йил февраль ойида беш йиллик келишувга қўл қўйган, унга кўра футболчи 2030 йилгача клубда қолади.
«Мен учун “Бавария” — оила. Шу сабабли шартномани 2030 йилгача узайтирдим. Карьерамнинг келгуси йилларини айнан шу ерда ўтказмоқчиман. Бошқа вариантларни умуман кўриб чиқмадим», — дея 22 ёшли футболчининг сўзларини немис...