Маротта «Интер» Канселу бўйича музокаралар кетаётганини айтди
«Интер» президенти Жузеппе Маротта миланликлар «Ал-Ҳилол» ҳимоячиси Жоау Канселуни сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мароттанинг сўзларига кўра, Дензел Дюмфрис жароҳатдан кейин яна икки ойча тикланади ва айнан шу ҳолат ўнг қанот ҳимоячиси бўйича бозорга чиқishga мажбур қилмоқда. «Биз Канселу масаласини муҳокама қилаяпмиз. Дюмфрис йўқлигини инобатга олсак, ўнг ҳимоячи керак. Канселунинг маоши катта, шу боис ҳозир вазият тафсилотларини аниқлаштиряпмиз.