«Торино» сафарда «Верона»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Италия А Сериясининг 18-турида турнир жадвалининг ўртасида бораётган «Торино» сафарда аутсайдер «Верона» билан тўқнаш келди ва кутилганидек уч очкони осонлик билан қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 10-дақиқасида мезбонлар ҳимоясидаги хатодан сўнг Жованни Симеоне вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди — 0:1. Ўйин охирида «Верона» олдинга ташланиб, орқа чизиқда бўшлиқлар қолдирди ва «Торино» буни икки бор тезкор ҳужум билан жазолади: 87-дақиқада Чезаре Казадеи...