Гарри Кейн немис тилида қачон гапира олишини айтди
«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн немис тилини ўрганиш жараёни қандай кетаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик форварднинг айтишича, немис тили унга осон тушмаяпти, бироқ у ҳафтасига икки марта дарс олишга ҳаракат қилмоқда. Кейн ҳозирнинг ўзида кийиниш хонасида жамоадошлар нима ҳақида гаплашаётганини тобора кўпроқ тушуна бошлаганини таъкидлади. Унинг умиди — мавсум охирига бориб қисқа суҳбатлар қура олиш, балки немис тилида илк интервьюсини ҳам бериш.
Эслатиб ўтамиз...