Совуққон ҳисоб-китоб ва ўйин назорати: «Ал-Ҳилол» «Дамак» устидан уч очко олди
«Ал-Ҳилол» сафардa «Дамак»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, уч очкони ишончли тарзда қўлга киритди. Учрашув аввалида меҳмонлар эҳтиёткор ҳаракат қилди, бироқ вақт ўтиши билан тўп назоратини ўз қўлига олди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
35-дақиқада Дарвин Нунес Сергей Милинкович-Савич узатмасини аниқ якунлаб, ҳисобни очди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбонлар тезликни оширишга уринди, аммо реал хавфли вазиятлар юзага келтира олмади.
«Ал-Ҳилол» ҳимояси ихчам ва тартибли ўйнаб, хатоларга йўл қўймади.