Пеналти, ВАР ва ҳал қилувчи зарба: «Жирона» «Майорка»дан ғалаба билан қайтди
Ла Лиганинг 18-турида «Майорка» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди. Кескин ва курашларга бой ўтган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйин бошидanoq «Жирона» тўп назоратини қўлга олиб, темпни белгилади, мезбонлар эса ихчам ҳимоя ва кам сонли қарши ҳужумлар билан жавоб қайтарди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
25-дақиқада Виктор Цыганков чап оёғи билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди. Гол ортидан ҳам «Жирона» тўпни кўпроқ ушлаб турди, бироқ танаффусгача яққол хавфли вазиятлар кўпаймади.