Гонсалонинг бенефиси: «Реал» Мадрид «Бетис»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди
Испания чемпионатининг 18-турида «Реал» Мадридда «Бетис»ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғалабага асосий ҳисса қўшган Гонсало Гарсия бўлди.
Дастлаб, 20-дақиқада мадридликлар форварди Гонсало Гарсия боши билан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Гарсия яна гол уриб орадаги фарқни иккитага оширди. Орадан 6 дақиқа ўтиб Рауль Асенсио боши билан рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 66-дақиқада “Бетис” футболчиси...