“Тоттенҳем” “Сандерленд”га қарши ғалабани сақлаб қола олмади
Англия Премьер-лигасининг 20-турида “Тоттенҳем” ўз майдонида “Сандерленд”ни таслим эта олмади: баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Ўйин бошида мезбонлар ташаббусни қўлга олди: тўп назорати кўпроқ “Тоттенҳем”да бўлди, ҳужумлар асосан қанотлардан уюштирилди, стандарт вазиятлар орқали босим кучайтирилди. 30-дақиқада Бен Дэвис жарима майдони ичидаги ҳужумни якунлаб, ҳисобни очди.
Гол урилггач, ўйин суръати бироз пасайди, кураш марказий ҳудудга кўчди. “Сандерленд” эса иккинчи рақам билан ўйнаб, рақиб хатоларини пойлади.