Гвардиола «Манчестер Сити»да қанча вақт қолади? Мураббийнинг жавоби
«Манчестер Сити» бош мурабийи Пеп Гвардиола, клубдан қачон кетиши ҳақидаги саволга, юмор билан жавоб берди. «Мени ишдан бўшатмоқчимисиз? Маошим жуда катта, устига-устак шартномамга яна бир йил бор!» — деди у, шундан сўнг қўшиб: «Биламан, сизлар мендан безор бўлдингиз. 10 йилдан бери шу ердаман. Бир куни кетаман — ваъда бераман», деб изоҳлади мураббий.
54 ёшли Гвардиоланинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Испаниялик мутахассис 2016 йилдан бери жамоани бошқариб келмоқда.