«Ноттингем Форест» дарвозабони Жон Виктор омадсиз ўйинда жароҳат олди
Бразилиялик дарвозабон Жон Виктор «Ноттингем Форест» сафида майдонга тушиш учун камдан-кам бериладиган имкониятга эга бўлди, бироқ «Астон Вилла»га қарши учрашув унинг учун жуда омадсиз якунланди. «Ўрмончилар» учрашувни ютқазди, ҳал қилувчи гол эса Викторнинг қўпол хатосидан кейин урилди: у жарима майдони ташқарисида тўпни олиб қўймоқчи бўлиб, шошқалоқлик қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вазият давомида у жамоадоши билан тўқнашиб кетди ва бундан «Астон Вилла» футболчиси Жон Макгинн унумли фойдаланди ...