«Ювентус» кетма-кет беш ўйинда мағлуб бўлмади
Туринлик «Ювентус» очколар жамғаришда давом этиб, мағлубиятсиз сериясини кетма-кет беш учрашувга етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
А Сериянинг 18-турида жамоа «Лечче» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бунгача «бьянконери» кетма-кет тўртта ғалабани қўлга киритиб, «Пиза» (2:0), «Рома» (2:1), «Болонья» (1:0) ҳамда «Пафос»ни (2:0) мағлуб этганди.
Янги бош мураббий қўл остида «Ювентус» жами 13 ўйин ўтказди. Шу даврда туринликлар фақат бир бор — сафарда «Наполи»га қарши баҳсда ютқазди...