«Челси»нинг янги мураббийи юлдуз ҳимоячини сўради
«Челси»ни қабул қилиб олиши кутилaётган Лиам Розенёр раҳбариятга таркибни қайси футболчи билан кучайтирмоқчи эканини билдириб бўлди. 41 ёшли мутахассис ҳозирча «Страсбург»даги ишини расман якунлагани йўқ, бироқ яқин кунларда унинг Лондон клубига тайинлангани эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Indykaila News хабарига кўра, Розенёр «кўклар» бошлиқларидан «Кристал Пелас»нинг марказий ҳимоячиси Марк Геҳини олиб келишни сўраган. 25 ёшли футболчи мавсум якунида эркин агентга айланиши айтилади.