«Боруссия» Дортмунд ҳужумчиси Паулинани «Фортуна» клубига сотди
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчи Хорди Паулинани Дюссельдорфнинг «Фортуна» жамоасига трансфер қилганини расман маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Битим қиймати 400 минг еврони ташкил этди. Футболчи янги клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади ва 27-рақамни танлади.
2025/2026 йилги мавсумда 21 ёшли форвард «Боруссия»нинг иккинчи жамоаси сафида ўйнаб, 11 учрашувда 7 та гол урди ҳамда 1 та голли узатма берди.
Паулина Курасао терма жамоаси футболчиси ҳисобланади.