Мали пеналтилар сериясида Тунисни енгиб чоракфиналга чиқди (видео)
Африка Миллатлар кубогида иккинчи чоракфиналчи аниқланди. Мали ва Тунис ўртасидаги баҳс жуда қизғин ўтди. Тунис 26-дақиқа оралиғида камчиликда қолгани ҳолда, 88-дақиқага келиб, ғалабага яқинлашди. Аммо малиликлар 90+6-дақиқада мувозанатни тиклашга эришишди ва қўшиб берилган бўлимларда ҳам ғолиб аниқланмади.
Пеналтилар сериясида, 10 киши билан ўйнаган Мали, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, Мали 1/4 финалда Сенегал билан тўқнаш келади, уларнинг рақиблари Суданни мағлуб этган.
Африка Миллатлар кубоги.