«Монако» сўнгги етти ўйиннинг олтинчисида мағлуб бўлди
Шанба куни Лига 1 доирасида «Монако» ўз майдонида «Лион»ни қабул қилди ва навбатдаги омадсиз учрашувни ўтказиб, 1:3 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлим ўрталарида «Лион» хавфли ҳужум уюштирди: Афонсу Морейра жарима майдончасининг чап томонидан пастдан зарба берди, бироқ дарвозабон тўпни осонлик билан эгаллади. 38-дақиқада меҳмонлар чап қанотдан бурчак тўпини узатди, Николас Тальяфико узоқ устунга йўналтирди, Павел Шулш оёқ қўйиб, яқин бурчакни аниқ нишонга олди — 0:1.