Нкунку «Милан» билан келажаги бўйича қарорини маълум қилди
Сўнгги кунларда «Милан» ҳужумчиси Кристофер Нкунку атрофида трансфер миш-мишлари яна кучайди: футболчининг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гаплар давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
28 ёшли франсуз футболчига асосий даъвогар сифатида «Фенербахче» тилга олинмоқда — турк клуби юлдуз ҳужумчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни истайди. Бироқ инсайдер Флориан Плеттенбергнинг янгиланган маълумотига кўра, Нкунку ҳозирча кетишни режалаштираётгани йўқ: у камида мавсум охиригача «Милан»да қолмоқчи.