«Ренн» кўпчиликда ўйнаб, «Лилл»ни сафарда мағлуб этди
Шанба куни «Лилл» ўз майдонида «Ренн»ни қабул қилди. Биринчи бўлимдаёқ мезбонлар 10 киши бўлиб қолди, шунга қарамай «доглар» ҳужумларни тўхтатмади, бироқ сон жиҳатидан камлик якунда ўз таъсирини кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида бурчак зарбасидан кейин Брел Эмболо ҳисобни очишга жуда яқин келди, аммо ҳимоячи тўп йўлини тўсди. 14-дақиқада «Лилл» ҳимоячиси Александро Рибейро Эмболога нисбатан «сўнгги умид» қоидасига тушадиган қўполлик учун қизил карточка олди.