Тўққиз мағлубиятдан кейин тикланган «Ницца» «Страсбург»дан очко олди
Расмий ўйинларда кетма-кет тўққиз бор ютқазиб қўйган «Ницца» йилни Франция кубогида «Сент-Этьен» устидан ғалаба билан якунлаганди. Лига 1нинг 17-турида эса жамоа «Страсбург»га қарши ҳам қийин вазиятдан чиқиб, очкони бой бермасликка ҳаракат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 13-дақиқасида меҳмонлар пеналти орқали ҳисобни очди: Хоакин Паничелли 11 метрдан аниқ зарба берди, дарвозабон эса йўналишни топа олмади — 0:1. Кейинги эпизодларда «Ницца» жавоб қайтаришга яқин келди...